Бугун, 16 октябрь куни пойтахтимиздаги Марказий кўргазмалар залида IV Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан «Глобаллашув ва миллий анъаналарни асраш: танлаш имконияти» мавзусида ташкил қилинган ушбу халқаро санъат ҳафталигида дунёнинг 13 мамлакатидан амалий санъат усталари иштирок этмоқда.