Шу йилнинг 29 сентябрь куни Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида “Буюк насрни куйлаш, Лянчжунинг рангли қаламлари” деб номлаган халқаро кўргазма ўтказилади.
Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Хитойнинг Ханчжоу шаҳри рассомлар уюшмаси, Ханчжоу шаҳри рассомлик академияси, Ухан тумани адабиёт ва санъат жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида ташкил қилинаётган ушбу кўргазмада 100 га яқин хитойлик ва хорижий, шу жумладан, 8 нафар ўзбек рассоми асарлари намойиш этилади.