loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Хотира муқаддас, хотира шараф!

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. 🔹6 май куни Гулистон шаҳридаги 12-сонли умумтаълим мактабида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган тадбир доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Сирдарё ИСМИ тасвирий санъат ўқитувчиси,  таниқли миниатюрачи мусаввир Ҳусан Тошбоев ҳамда  шогирдларининг маҳорат дарслари  ҳамда асарларидан намуналар намойиши бўлиб ўтди.🔹7 май куни Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб  ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида “Хотира муқаддас, хотира шараф” шиори остида 11-синф ўқувчилари томонидан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда ўқувчилар шеърлар айтиб, қўшиқ куйлашди,саҳна кўринишларини намойиш этишди. Тадбир сўнггида мактаб-интернат директори Б.Бобоназаров  барчани  байрам билан қутлаб, эсдалик совғаларини топширди. 🔹7 май куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари хамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида халок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ИСМИ маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Мирзараимов бошчилигида 11-синф ўқувчилари Гулистон шаҳридаги хотира майдонида мотамсаро она ҳайкали пойига  гулчамбар қўйишди.🔹Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан бири. Эл-юртнинг тинчлиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша ардоқда. Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ИСМИ директори Б.Бобоназаров ва директор ўринбосарлари Ж.Гафуров, С.Мирзараимовлар Боёвут туманида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 98 ёшли Ускан ота Хожимановнинг хонадонида бўлиб, отахонни байрам билан қутлашди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.