Бухоро шаҳрида якунига етган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби «Энг яхши зардўзлик мактаби» номинациясида фахрли 2-ўринни эгаллаб, 1 000 (минг) АҚШ доллари миқдорида пул мукофотини қўлга киритди.
Сертификатни мактаб директори М. Салоҳиддинов қабул қилиб олди.