loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Элчихона маслаҳатчиси билан учрашув

Ўзбекистон Бадиий академиясида Бадиий академия раиси Акмал Нур ва Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маслаҳатчиси Чи Жуньлинь ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида тасвирий ва амалий санъат соҳасида ҳамкорлик алоқалари, ижодий лойҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда тасвирий ва амалий санъат соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш, тарғиб этиш доимий диққат марказида турибди. Ўтказилаётган фестиваль, биеннале ва санъат анжуманлари хорижда санъат, маданиятимизга бўлган қизиқишни оширмоқда.

Жорий йил октябрь ойида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан IV Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади.

Ўзаро мулоқотда Хитой амалий санъат усталарининг ушбу биенналеда иштирокини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувда Хитой Халқ Республикаси элчихонаси иккинчи котиби У Мэнин иштирок этди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.