loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёшлар билан мазмунли мулоқот

12- 13 март кунлари пойтахтимиздаги Рассомлар ижодиёти уйида ёш тасвирий санъат ихлосмандлари, талабалар ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” – маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари – Азамат Хатамов, Бахтиёр Ўроқов, Анвар Бобоқулов, Улуғбек Неъматов, Ашурмуҳаммад Мамасолиев, Раҳим Ризамухамедов, Ҳикмат Жалилов, Любов Тиора, Эркин Бозоров ижодий устахоналарида бўлган ёшларнинг улар ижоди билан яқиндан танишишишга имкон яратди.

Икки кун давомида рассомлар билан ёшлар ўртасида ижодий мулоқот бўлиб ўтди, шу билан бирга рассомлар томонидан уларга маҳорат дарслари ташкил қилинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.