loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёш ижодкорлар кўрик-танлови ўтказилади!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш чора тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 7 июндаги 43-сонли мажлис баёнига асосан ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида “Рўзи Чориев издошлари” расмлар танлови эълон қилинади.
Танловда 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари тасвирий санъат йўналишидаги (рангтасвир, графика, портрет, ҳайкалтарошлик ва ҳ.к.) ижодий ишлари билан иштирок этиши мумкин.

Танлов қуйидаги иккита ёш тоифалари бўйича ўтказилади:

10 ёшдан 13 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар;
14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар.

Танловга қуйидаги мавзуларда яратилган ижодий ишлар тақдим қилинади:
“Сурхон водийси манзаралари”;
“Сурхондарё замини ва одамлари”;
“Рўзи Чориевни эслаб…”.

Танловга битта иштирокчи томонидан яратилган 1 (бир) дона ижодий иш (А3 форматда, 50х40, 60х40 ) тақдим этилади.

Танлов иштирокчилари ижодий ишларининг асли шу йил 1 августидан 30 августига қадар Рўзи Чориев номидаги ихтисослашган санъат мактаб-интернати (Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 69-уй) манзилига юборилиши зарур.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:
(+99871) 232-17-65, (+99871) 232-17-66,
(+99894) 510-82-28

Қуйида “Рўзи Чориев издошлари” расмлар танлови республика ёш ижодкорлар кўрик-танлови Низоми тақдим этилмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.