“Шуҳрат” медали соҳиби (2020 й.), атоқли рассом Иброҳим Валихўжаев 1958 йилда Наманган вилоятида туғилган. Республика ва халқаро миқёсдаги кўплаб кўргазмаларнинг фаол иштирокчиси.
Рангтасвирчи рассом мўйқаламига мансуб асарлар юртимиз ҳамда АҚШ, Канада, Италия, Германия, Буюк Британия, Франция, Жанубий Корея, Филиппин, Россия Федерацияси ва бошқа давлатлар музейлари ҳамда шахсий коллекцияларда сақланади.