Бугун, 23 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Топхане-и Амире маданият ва санъат марказида “Туркий тасвир: туркий дунё санъати” кўргазмаси очилди.
Унда 16 давлат рассомлари қаторида юртимиздан Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур ҳамда Ўзбекистон санъат арбоби, «Шуҳрат» медали соҳиби Алишер Алиқулов ҳам ўз асарлари билан иштирок этишмоқда.