Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳридаги Хитой адабий-бадиий санъат жамоалари ассоциацияси, Ханчжоу рассомлар уюшмаси, Ханчжоу рассомлар академияси таклифига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов бошчилигида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассомлар делегацияси шу йилнинг 29 октябрь – 5 ноябрь кунлари мазкур давлатда хизмат сафарида бўлади.
Ўзбек рассомлари делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи кунларида “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида ўзаро ҳамкорликни давом эттириш, ижодий соҳада тажриба алмашинув истиқболлари оид масалалар муҳокама этилади, шунингдек, ўзбек рассомларининг кўргазмаси ташкил қилинади.