loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўқувчилар маҳорати мукофотланди

Жорий йил 12-13 ноябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида “Art and Creation” V Халқаро ёш ижодкорлар кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танловда Беларус, Жанубий Корея, Эрон, Озарбайжон, Россия ёш ижодкорлари қаторида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари ҳам иштирок этди.

Танловнинг амалий безак санъати ва тасвирий санъат номинациясида РИСМИнинг рассомлик бўлими график рассоми йўналиши бўйича мутахассислик ўқитувчиси Г.Цингалова сабоқ бераётган 9-синф ўқувчилари – М.Тиллаева Гран-прига муносиб топилди, С.Рахматова, Н.Мирхамидова, М. Ғайратова 1-ўринни эгаллашди.

РИСМИ мусиқа бўлимининг фортепиано ижрочилиги бўйича 2-синф ўқувчиси Д. Гафурова, 3-синф ўқувчилари О.Абдусаидова, Т.Исаева ва 4-синф ўқувчиси Х.Маматрахимова 1-ўрин лауреатлик дипломини қўлга киритишди.

Ўқувчиларимизнинг техник маҳорати, услуби, асарларида миллий анаъналаримизни ёрқин рангда мазмунан ёритиб бера олгани танлов ҳайъати аъзолари эътирофига сазовор бўлди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.