loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

2022 йилги Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги 691-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан тузилган Эксперт гуруҳи томонидан жорий йилнинг 10-25 июль кунлари соҳа бўйича давлат олий таълим муассасаларининг жами 30 нафар талабгорлар йиғма жилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш ҳақидаги тавсияномалар кўриб чиқилди.

“Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендияси”ни тайинлаш бўйича ўтказилган танловда Эксперт гуруҳининг тегишли қарори билан қуйидаги 7 нафар иқтидорли ва ижодкор талабалар тегишли таълим йўналишлари бўйича ғолиб деб топилди:

Абдумуминова Мадинабону Мирзабахром қизи – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-курс талабаси, Дастгоҳли рангтасвир таълим йўналиши;

Рўзметова Сурайё Бекпулат қизи – Урганч давлат университети 3-курс талабаси, Рангтасвир (турлари бўйича) таълим йўналиши;

Хотамов Аслиддинхўжа Ойбек ўғли – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-курс талабаси, Графика ва миниатюра таълим йўналиши;

Рахматуллаев Асадбек Абдулла ўғли – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-курс талабаси, Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича) таълим йўналиши;

Тўрабоев Мансур Олимжон ўғли – Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 3-курс талабаси, Амалий санъат (турлари бўйича) таълим йўналиши;

Иногамова Истора Джамшидовна – Тошкент архитектура-қурилиш институти 3- курс талабаси, Дизайн (турлари бўйича) таълим йўналиши;

Баҳодиров Шаҳзод Лазиз ўғли – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-курс талабаси, Санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) таълим йўналиши.

Давлат стипендияси 1 сентябрдан бошлаб бир ўқув йили муддатига белгиланган миқдорга мувофиқ тайинланади.

“Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясининг соҳиби” гувоҳномаси Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан шу йил 20 августга қадар  тантанали равишда топширилади.

Ўзбекистон Бадиий академияси ғолиб ёш истеъдодларни табриклайди!

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.