loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари икки мамлакат етакчиларининг […]

Боқий гўзаллик

Ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ифтихори  Игорь Савицкийнинг  ўлкада маданият ва санъат ривожига қўшган мислсиз ҳиссасининг бир жиҳатини унинг устозлик фаолияти, рассомларнинг янги авлодини ўз атрофида бирлаштиргани билан изоҳлаш мумкин. Ўтган асрнинг 50-йилларида Савицкийнинг ташрифи билан Қорақалпоғистонда тасвирий санъатнинг ўзига хос мактаби шаклланди. Мусаввирнинг атрофида бирин-кетин Омонкелди Утегенов,  Бозорбой Серекеев, Қодирбой Соипов, Жолдасбек Қуттимуродов, Дарибой Туриниязов […]

«Очиқ осмон остидаги музей» – рангларда

Рассомлар орасида “саёҳатчи” рассомлар ҳам борки, улар шаҳар ва қишлоқлар, тоғу-тошлар ва адирлар бағрига чиқиб, пленэрда ижод этишни хуш кўришади. Пленер Хоразм вилоятида ўтди. Қорақалпоғистонлик ёш рассомлар Ажинияз Кудайбергенов, Тимур Сулайманов ва Полатжон Абдиреймовлар ижодида эса саёҳатлар чоғида яратилган гўзал рангтасвир асарлар бугун санъат ихлосмандларининг таҳсинига сазовар бўлиб бормоқда. Бу сафар рассомлар «Очиқ осмон остидаги […]

Тожикистон делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади. Шу муносабат билан, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни мамлакатимизга ташриф буюради. Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши […]

Рамазон ҳайити муносабати билан хорижий ҳамкорлардан қутловлар

Ушбу қутлуғ айём кунларида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан бутун мусулмон олами учун муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрик ва тилаклар изҳор этилган қутловлар келмоқда. Хорижий ҳамкорлар ўз табрикномаларида кўп миллатли халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаб, Ўзбекистон билан дўстлик муносабатларини янада […]

Битирувчиларнинг ҳисобот кўргазмаси

Бугун 12 май куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Тошкент Фотосуратлар уйида ТФУ қошидаги Ижодий фотосанъат мактаб-студияси битирувчиларининг 29-ҳисобот кўргазмаси бўлиб ўтди. Тақдим этилаётган фотоасарларда мафтункор манзаралар, ижодкорларнинг теварак-атроф ва табиатга бўлган муносабатлари, уларнинг қизиқишлари намойиш этилади. Кўргазма мактаб-студиянинг 29-битирувчилари таҳсилининг якуний самарасидир. Мактаб-студияда талабаларга Ўзбекистоннинг етакчи фотоусталари ва истеъдодли устозлар Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси “Фоторассомлар шўъбаси” […]

ДИҚҚАТ: Муҳаммад ал-Хоразмий ҳайкали лойиҳасини яратиш бўйича ижодий танлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Дунё илм хазинасига беқиёс ҳисса қўшган, ўз даврида аниқ фанларнинг пешқадами ва йўлбошчиси, шунингдек алгебра фанининг асосчиси бўлган, Ренессанс даврида Шарқ ва Ғарб мамлакатларининг илм ва фани ривожланишига улкан таъсир кўрсатган буюк математик, астроном, географ ва тарихчи Муҳаммад ал-Хоразмийнинг улуғ илмий мероси, ибратли фаолияти билан миллий ифтихоримизни […]

Диққат: Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясига танлов ўтказилади

Бу йил илк бор Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан олий таълим муассасаларининг иқтидорли ва ижодкор талабалари учун Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси танлови ўтказилади. Маълумки, техника йўналишлари учун — Беруний номли, тиббиёт йўналишлари учун — Ибн Сино номли, гуманитар йўналишлар учун — Навоий номли, табиий йўналишлар учун — Улуғбек номли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент […]

Яна бир танлов ғолиб ва совриндорлари тақдирландилар.

Бугун 11 май куни Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази Ўзбекистон Бадиий академияси билан хамкорликда республиканинг ихтисослашган ўқув юртлари ўқувчилари ва талабалари ўртасида «ШҲТ жаҳон мероси Ўзбекистон ижодкор ёшлар нигоҳида» мавзусида асарлар танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур танлов ШҲТ мамлакатларини бирлаштирувчи маданий оламнинг ноёб бойлиги моҳиятини ижодкор […]

Малака ошириш дарслари

Бугун 10 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳамда А.Авлоний номидаги малака ошириш институти ректори Аюбхон Раджиев ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ўзаро ҳамкорликни давом этиши икки томон манфаатларига улкан ҳиссасини қўшиши ҳамда бу ҳамкорликни давом эттириш юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди. Суҳбат сўнгида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги №07-07/1-998-сон […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.