loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

IX Тошкент халқаро замонавий санъат Биенналеси якунланди

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан жорий йил 24-28 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон  тараққиёт стратегияси тўғрисида”  2022 йил 28 январдаги 60-сон  Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 275-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2022 йилдаги 91-сон Баёнига асосан “Рассом ва жамият.“Келажак санъати концепциялари” мавзуида Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилди.28 октябрь куни Марказий кўргазмалар залида  IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналесининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда қатор вазирлик ва идоралар, дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок  этган тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур сўзга чиқди.

Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши асосида Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси 2001 йилдан буён икки йилда бир маротаба Ўзбекистон Бадиий академияси ташаббуси билан қатор вазирлик ва идоралар кўмагида, дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиб келинмоқда. У тасвирий санъат соҳасида маданий алмашинув, турли мамлакатлар замонавий  ижодий салоҳияти билан танишув, замонавий санъатнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун очиқ майдон бўлиб хизмат қилади. Биеннале кўргазмаларида жаҳон ва миллий санъат намуналари намойиш этилади, замонавий тасвирий, концептуал санъатнинг хориждаги  машҳур намояндалари билан ижодий тажриба алмашиш, мулоқотлар уюштирилади, жаҳоннинг соҳадаги нуфузли илмий даргоҳлари вакиллари иштирокида илмий-амалий конференциялар ўтказилди.IX Тошкент халқаро замонавий санъат  Биенналеси нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу йил 35 та хорижий давлат, жумладан, Озарбайжон, Аргентина, Арманистон, Болгария, Беларусь, Бразилия, Бангладеш, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Голландия, Миср, Исроил, Италия, Испания, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Қувайт, Канада, Литва, Малайзия, Польша, Россия, Руминия, Сербия, АҚШ, Туркманистон, Тожикистон, Туркия, Тунис, Франция, Филиппиндан 40 нафарга яқин ҳамда республикамизнинг 50 нафар замонавий тасвирий санъат усталари иштирок этгани бунинг яққол исботидир.

Беш кун давомида ушбу Биенналеда хорижий рассомлардан 25 нафари офлайн, 12 нафари онлайн иштирок этади. Дастурга мувофиқ, Биеннале иштирокчилар томонидан жами 8 та ижодий кўргазма ўтказилади, 6 та маҳорат дарси ва маърузалар уюштирилди.Биенналеда халқаро ва маҳаллий ижодкорлар тасвирий санъатнинг қатор замонавий йўналишлари – поп-арт, рақамли санъат, инсталляция, видео ва фото арт, шунингдек, рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик бўйича иштирок этдилар.IX Тошкент халқаро замонавий санъат Биенналеси тадбирлари Ўзбекистон Бадиий академияси, Марказий кўргазмалар зали, Тошкент фотосуратлар  уйи, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залларида бўлиб ўтди.

Биеннале дастури доирасида хорижий иштирокчиларга Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.Биеннале низомига асосан ғолиб иштирокчилар Гран-при, 1,2,3-ўрин асосида тақдирланди.

Биеннале ҳайъати аъзолари:

  1. Алессандро Карер – Гаруццо Фонди бош куратори (Италия);
  2. Анжани Кумар Синг –Бихар музейи раиси (Ҳиндистон);
  3. Юнус Сафардиёр – рассом, ҳайкалтарош (Буюк Британия);
  4. Кирилл Гаврилин – Россия Бадиий академияси мухбир аъзоси (Россия).
  5. Камола Акилова – Ҳайъат раиси, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси директори

 

Биеннале ҳайъати қарорига кўра:

     IX Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналесининг

     3-ўрин совриндори – Ан Виктор – “Биометрик паспорт” фотосуратлар лойиҳаси учун  (Ўзбекистон);

     2-ўрин совриндори – Линда Мария Вернер – “Юза” видео-арт лойиҳаси учун (Германия);

1-ўрин совриндори Батухан Байменнинг шахсий кўргазмаси учун (Қозоғистон);

                        Гран-при“5+1” ижодий гуруҳи: «ТАН» лойиҳаси учун

Диёр Розиқов                                   –   Ўзбекистон

Нуриддин Расулов                           –   Ўзбекистон

Санжар Джаббаров                          –   Ўзбекистон

Дониёр Шарафходжаев                   –   Ўзбекистон

Шарифа Шарафходжаева                –   Ўзбекистон

Ўктам Саидов                                   –   Ўзбекистон

10 дона рағбатлантирувчи диплом, совғалар олганлар:

  1. Александра Тоборович – “Зарарланган ҳудуд” лойиҳаси учун – (Польша)
  2. Александра Дружинина ва
  3. Александр Рябцун – “Сунъий интеллект билан суҳбаталар” видео-арт лойиҳаси учун – (Россия)
  4. Реза Голчин – “Буқалар ва буқалар жанги” лойиҳаси учун – (Эрон. Онлайн)

5.Конул Рафиева –“Биз танлаймиз” лойиҳаси куратори                                          – (Озарбайжон. Онлайн)

  1. Жанан Зонгур – “Билим калити” лойиҳаси учун –  (Туркия)
  2. Саодат Исмаилова – “Паранормал ҳодиса” видео-арт лойиҳаси учун (Ўзбекистон)
  3. Тамара Репетто “Oltresenso” инсталляция лойиҳаси учун – (Италия)
  4. Татьяна Фадеева – “ESCAPE” инсталляция лойиҳаси учун – (Ўзбекистон)
  5. Мафтуна Садуллаева – “Тошкентда ҳар қадам пул” инсталляция лойиҳаси учун – (Ўзбекистон)

Биеннале Ташкилий қўмитаси томонидан барча иштирокчиларга Сертификатлар топширилди.

Тошкентда тўққизинчи марта ўтказилган Халқаро замоанвий санъат биенналеси халқларни яқинлаштиришга, дунё тасвирий санъат вакиллари ўртасида мустаҳкам кўприк бўлишга, ижодий мулоқот, санъатда бой меросга эга Ўзбекистон номини яна бир бор жаҳонга тараннум этишга хизмат қилди.

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.