loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Кўргазма бўлиб ўтади

Маълумки, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 16 нафар ижодкор ёшлари икки нафар устозлари ҳамроҳлигида Қороқалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига ижодий сафар уюштириб, туманнинг бугунги ҳаёти ҳақида туркум асарлар яратишди. 1 июль соат 17 : 00 да Тошкент фотосуратлар уйида ушбу ижодий сафар давомида яратилган ижодий асарлар ҳамда ушбу жараён акс этган фотосуратлардан иборат […]

Ғолиблар тақдирланади

 Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида 2 июль – Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан “Рангларда акс этган Ватан туйғуси” ижодий кўрик-танлови ўтказилди. Танловда тасвирий санъат йўналишида ижод қилаётган ижодкорлар иштирок этишди. Танлов 25-30 июнь кунлари Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби биносида ўтказилди. 1 июль куни […]

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати […]

«Мард ўғлон» мукофоти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги “Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарорига асосан, (https://president.uz/uz/lists/view/5300) Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Aмалий санъат ва дизайн факультети Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш таълим йўналиши 4-босқич талабаси Мусирмонов Турсунмурод Баҳодир ўғли юксак эътироф – “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди. Табриклаймиз!

Туркия фото рассомлари кўргазмаси

28 июнь куни Ўсматбой мадрасаси картиналар галереясида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Самарканд вилояти бўлими ва  Туркиянинг мамлакатимиздаги  элчихонаси билан ҳамкорликда турк фото рассомлари кўргазмаси ташкил этилди.

Диққат, ижодий танлов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимовнинг 2022 йил 31 майдаги 30/1-297-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Шарап Уснатдинов ёдгорлик лавҳини яратиш бўйича ижодий танлов ЭЪЛОН қилинади. Танлов шартлари: Ижодий танлов Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо ҳайкалтарошлар, тажрибага эга мутахассислар ўртасида ўтказилади. Лойиҳа эскизларининг танловга мўлжалланган модели кўчириш ва узоқ […]

Академик билан учрашув

Бугун,29 июнь куни «Навқирон Ўзбекистон» Республика ёш ижодкорларнинг Амалий санъат кўргазма- танлови 5-кунида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Шарофиддин Юсупов билан ижодий учрашув ташкил этилди. Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси. Шарофиддин Юсупов – Риштон кулолчилик мактабининг кекса авлод вакили. Асарлари Ўзбекистон ва хорижда яхши […]

Хива ғолиб чиқди

Хива Ислом дунёсининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақдаги қарор Ислом ҳамкорлик ташкилоти вазирлар кенгашининг Боку шаҳрида ўтган XI сессиясида қабул қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, туризм соҳасини ривожлантириш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш, муқаддас қадамжоларни обод қилиш, аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасидаги ишлар натижасида ва бунинг […]

Ўзбек рассомлари Истанбулда

Бугун, 23 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Топхане-и Амире маданият ва санъат марказида “Туркий тасвир: туркий дунё санъати” кўргазмаси очилди. Унда 16 давлат рассомлари қаторида юртимиздан Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур ҳамда Ўзбекистон санъат арбоби, «Шуҳрат» медали соҳиби Алишер Алиқулов ҳам ўз асарлари билан иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон Бадиий академиясида малака талаблари

                                                           “ТАСДИҚЛАЙМАН”                                                             _______________ А.В.Нуридинов Ўзбекистон Бадиий академияси раиси                                                              2022 йил “____” май     Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппаратининг вакант лавозимларига қўйиладиган МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ   Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Маълумот Олий Камида магистр даражасига эга бўлиши лозим. Мутахассислик Таълим йўналиши (илмий даража ёки илмий унвонга эга шахсларга афзалликлар […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.