loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари! Қадрли дўстлар! Аввало, сиз, азизларни, соҳа ривожига бугун ҳам муносиб ҳисса қўшиб келаётган муҳтарам фахрийларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор қиламан. Биз оммавий ахборот воситалари ходимлари тимсолида ўзининг чуқур билим ва тажрибаси, ноёб […]

Тошкент этюдлари

25 июнь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг ,,Пленэр-2022″ дастури доирасида, устоз ва шогирд анъанаси асосида уюшма аъзоси, “Art Studio Mаx Universal” раҳбари Ашурмуҳаммад Мамасолиев бошчилигида студия ўқувчилари – Кира Бастригина, Тахмина Гафурова , Сафия Богданова ва Фарзона Фахрутдинова Тошкент шаҳар марказидаги истироҳат боғига уюштирилган пленэрда хушманзарадан завқ олиб, этюд ва қораламалар чизишди.

Муносиб иштирок

25 июнь куни Ёшлар ишлари агентлиги Нукус шаҳар бўлими билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида 30 июнь – Ёшлар кунига бағишланган Ёшлар ойлиги муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида болалар оромгоҳида «Янги Нукус ёшлар нигоҳида» номли ёш рассомлар танлови ўтказилди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчи-ёшлари ҳам муносиб иштирок этди. Танлов […]

Мажмуага саёҳат

Бугун, 25 июнь куни «Навқирон Ўзбекистон» кўргазмаси иштирокчилари пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига саёҳат уюштиришди. Жумладан, “Шон-шараф” давлат музейида замонавий технологиялар, интерактив усуллар ёрдамида Иккинчи жаҳон уруши майдонларида ҳамда машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган юртдошларимиз матонати, ўзбек халқининг ғалабага қўшган ҳиссаси акс эттирилган тарихий факт ва воқеалар билан танишдилар..

Diplom topshirildi

24 iyun kuni Qoraqalpog‘iston Respublikasi ixtisoslashtirilgan san’at maktab-internatida Dastgohli rangtasvir rassomi, Badiiy gilam va gobelenlar usta-rassomi mutaxassisliklari bo‘yicha diplom topshirish marosimi tantanali ravishda o‘tkazildi. Marosimda maktab-internati rahbariyati, o‘qituvchilar va bitiruvchilarning yaqinlari ishtirok etdilar. Marosimni maktab-internati direktori – J.Dosbergenov kirish so‘zi bilan ochib berdi va uzoq, mashaqqatli yo‘lni bosib o‘tgan 25 nafar bitiruvchilarga hayotdagi muhim bosqichlardan […]

Уюшмага ташаккурнома

Май ойида Ўзбекистон Бадиий академиясида Ўзбекистон ва Тожикистон рассомлар уюшмаси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, Тожикистон рассомлари кўргазмалари ташкил қилинди. Икки тилда сўзлашувчи бир халқ – ўзбек ва тожик ижодкорлари ҳамкорлиги истиқболи порлоқ. Соҳада алоқаларни ривожлантиришга Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳисса қўшиб келмоқда. 24 июнь куни Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода […]

Диққат, ижодий кўрик-танлов!

Хабар берганимиздек, (https://t.me/artacademyuz/13977) Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида 2 июль – Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан “Рангларда акс этган Ватан туйғуси” ижодий кўрик-танлови ўтказилади.Танловда тасвирий санъат йўналишида ижод қилаётган ижодкорлар иштирок этиши мумкин. Танлов 2022 йилнинг 25-30 июнь кунлари Павель Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби […]

Мустақил ҳаётга пухта билим билан…

2021/2022 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 25 нафар битирувчи дастгоҳли рангтасвир рассоми ҳамда бадиий гиламлар ва гобеленлар уста-рассоми ихтисосликлари бўйича ўқишни тугатмоқда. 23 июнь куни мактаб-интернати битирувчилари ўзларининг назарий ва амалий билим, кўникма ва малакаларига таяниб, битирув малакавий ишларини ўз мавзулари бўйича муносиб ҳимоя қилдилар. Унда мактаб-интернати директори, Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими […]

Ўзбекистон Президенти глобал ривожланиш масалаларига бағишланган саммитда иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан бугун, 24 июнь куни, “БРИКС плюс” форматидаги Глобал ривожланиш масалалари бўйича юқори даражали мулоқотда иштирок этади. Хитой томонининг раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган тадбирда БРИКС гуруҳи мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикасининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, Аргентина, Индонезия, Жазоир, […]

Сайлов эълон қилинади

Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиклигига (ҳақиқий аъзолик учун) сайлов эълон қилинади. Сайлов Ўзбекистон Бадиий академиясининг Низоми ва белгиланган сайлов тартиби асосида ўтказилади. Санъат ва маданият соҳасидаги давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолигига номзодлар кўрсатишлари мумкин. Ҳақиқий аъзоликка номзодлар сайлов ҳақидаги эълон чиққан кундан бошлаб икки ой муддатда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.