loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ижодий танлов якуний кўргазмаси бўлиб ўтди

11 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Камолиддин Беҳзод издошлари” республика ижодий танлови якуний кўргазмаси очилди. “Камолиддин Беҳзод издошлари” Республика ижодий танлови – 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари орасидан иқтидорлиларини аниқлаш, ёш истеъдодларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тасвирий ва амалий […]

Ёшларга қаратилган ташаббус – амалда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар учун илгари сурилган 5 ташаббуснинг биринчи йўналиши доирасида “Рассом устахонасида” лойиҳаси изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, 7 декабрь куни «Рассом устахонасида» лойиҳаси доирасида Aндижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларига Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Муроджон Жумашев ўқув устахонасида тасвирий санъатнинг сув бўёқда ишлаш технологияси бўйича маҳорат дарси ўтказди. Ўқувчилар рассом мўйқаламида манзаралар […]

Япониялик қадимшунос кўргазмаси

Эртага, 12 декабрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройининг кичик залида «Археолог Кюдзо Като ва унинг Ўзбекистондаги фаолияти» номли фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.Маълумот учун телефонлар: (71) 256-35-56, (71) 252-30-88

Уста фоторассом ўз кўргазмасини тақдим этди

Бугун, 9 декабрь куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг фотошўъбаси аъзоси, кўпгина республика, шунингдек, халқаро кўргазмалар иштирокчиси ва ғолиби, Тошкент фотосуратлар уйи қошидаги Ижодий фотосанъат мактаб-студияси ташкилотчиси ва раҳбари, кўплаб фотограф шогирдлар етиштирган устоз-мураббий, истеъдодли фоторассом Искандар Содиқзоданинг “Акс” номли шахсий фотокўргазмаси очилди.   Экспозицияда муаллифнинг 67 та фотоасари – кейинги йилларда ишлаган […]

Ксилография. Кабуки театри

6 декабрь куни Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” тасвирий санъат галереясида Кабуки театри актёрларига бағишланган япониялик рассом Утагава Тоёкунининг “Ксилография. Кабуки театри” номли кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазмада рассомнинг турли йилларда ишлаган 43 та асари намойиш қилинмоқда. Тоёкуни Утагава (1769 – 1825) –антик дунёга оид укиё-э жанрида ишловчи ва кабуки театри актёрларини расмларда акс эттирувчи рассом. У […]

Камолиддин Беҳзод издошлари

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида шу йил 11 декабрь куни соат 11:00 да ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида Тасвирий ва амалий санъат йўналишлари бўйича ташкил этилган “Камолиддин Беҳзод издошлари” Республика ижодий танлови якуний босқичи кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади.

Рассом устахонасида

6 декабрь куни «Рассомнинг уйида мехмон» лойиҳаси доирасида Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Китоб туманида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ўктам Жовлиевнинг ижодий устахонасига ташриф буюришди. Рассом Ў.Жовлиев санъатга меҳр қўйган ўқувчи ёшларга тасвирий санъатдан маҳорат дарси ўтди. Маълумки, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан юртимизда ёшларимизнинг мусиқа, рассомлик, […]

Рассом билан учрашув

Бугун, 6 декабрь куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий қисмининг бир гуруҳ муддатли ҳарбий хизматчилари иштирокида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Қорақалпоғистон халқ рассоми Женис Лепесов билан учрашув ташкил этилди. Қизиқарли ва мазмунли кечган учрашувда аскарларни хушкайфиятда кутиб олган рассом гўзал тасвирий санъат асарлари яратилаётган мўжазгина устахонасига таклиф этди. Мойбўёқ ҳиди, деворда осиғлик турли жанрларда яратилган […]

Ёш вакилларимиз халқаро танловда ғолиб бўлишди

Шу йилнинг 27-29 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Толдиқўрғон шаҳрида I халқаро “Виртуозы Жетысу» («Еттисув истеъдодлари») танлови бўлиб ўтди. Мазкур танловда Россия, Корея Республикаси, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон ёш ижодкорлари қаторида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари ҳам қатнашди. 151 нафар созанда иштирок этган мазкур халқаро танлов икки босқичда ўтди. Биринчи босқичда ўз ижрочилик […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.