loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ёшлар кўргазмаси очилди

Бугун, 11 июнь куни 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан  Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида  «Навқирон Ўзбекистон» иқтидорли ёшлар республика замонавий санъат кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазмада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тасвирий санъат, дизайн соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол […]

Мафтункор ранглар жилоси

Бугун пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Мафтункор ранглар жилоси” кўрик танлови Республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Ногиронлар жамияти томонидан ташкил қилинган мазкур кўрик танловнинг Республика босқичида 14 нафар иштирокчига Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан расм чизиш доскаси, қоғози ҳамда ранг бўёқлари, совғалар ажратилди. Бундан ташқари ижодий ишларни баҳолаш комиссияси ҳайъатида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси вакиллари ҳам […]

Давлатимиз раҳбари Хўжанд шаҳрига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифи доирасида 11 июнь куни Душанбедан Хўжандга келди.  Олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Хўжандда давлатимиз раҳбари ташрифига катта тайёргарлик кўрилган. Икки мамлакат байроқлари билан безатилган аэропорт ва кўчаларда жамоатчилик вакиллари Президентимизни катта хурсандчилик билан кутиб олди. Икки мамлакат етакчилари қисқа учрашув ўтказиб, биргаликда […]

Илк қадам

Камолиддин Бeҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Тасвирий санъат факультети Хаттотлик ва миниатюра  йўналиши 3-босқич талабалари – Дилшода Ҳошимова, Зилола Бердиева ҳамда Ўғилой Мамадраҳимоваларнинг “Илк қадам” номли кўргазмаси очилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилафрўз Қурбонова ёш ижодкорни бугунги кўргазмаси билан муборакбод этар экан, юртимизда ёшларга […]

Давлат раҳбарлари Қўшма баёнот имзоладилар ва музокаралар натижаларидан мамнунлигини билдирдилар

Музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Қўшма баёнот имзоладилар. Унда эришилган асосий келишувлар мустаҳкамлаб қўйилган ҳамда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли вазифалар белгиланган. Давлат раҳбарлари ҳузурида ташриф доирасида имзоланган Ўзбекистон-Тожикистон […]

Ўзбекистон Президенти Душанбеда тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди. Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Аэропорт олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари ва шиорлар билан безатилган. Ўзбекистон раҳбарини кутиб олишда кўплаб ёшлар ва  ижодий жамоалар ҳам иштирок этди. Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли […]

Атоқли рассомга эҳтиром

Жорий йил 9 июнь куни “Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 43-сон Баёни қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу мажлис баёни 2-иловаси билан ўзбек тасвирий санъати ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли рассомнинг бетакрор ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, таваллуд санасини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича Чора-тадбирлар Дастури […]

Маънавият фестивали

Бугун 10 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида «Маънавият фестивали» матбуот анжумани ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан «Буюк истеъдод ва улкан қалб соҳиби» деб номланган бадиий-мусиқий кечаси ўтказилди. Тадбир доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти фаолияти акс этган фотокўргазма очилди. Жорий йилги фестиваль доирасида […]

UNESCO xalqaro fotosuratlar tanlovi e’lon qilinadi

UNESCOning Ipak yo‘li dasturi doirasida «Ipak yo‘li yoshlar nigohida» mavzusida 3-xalqaro fotosuratlar tanlovi e’lon qilinadi. Mazkur tanlovning asosiy maqsadi — bu yoshlar orasida o‘zaro muloqotni rivojlantirish, pandemiyadan keyingi davr haqida tasavvurlarni aniqlash va ijodkorlik sohasida fikr almashish imkonini berishdir. Shuningdek, mazkur tanlov masofaviy hamda an’anaviy ta’lim olish va yoshlarning madaniyat sohasidagi ishtirokini qo‘llab-quvvatlashga hissa qo‘shadi. […]

Ёш иқтидорлар кўргазмаси матбуот анжумани

Бугун 9 июнь куни  «Навқирон Ўзбекистон» иқтидорли ёшлар республика замонавий санъат кўргазмаси танлови олдидан Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Анжуманлар залида мазкур танловга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. «Навқирон Ўзбекистон» республика замонавий санъат кўргазмасининг асосий мақсад ва вазифалари замонавий санъатнинг барча соҳаларида ижод қилаётган ёш рассомларнинг салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва очишга, шунингдек, уларнинг ижодларини кенг […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.