loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Санъат боқийдир…

Ўзбекистон Бадиий академиясинингРўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 10-синф ўқувчиси, рассом-шоира Шамсиқамар Суюнованинг «Ҳаёт қисқа-санъат боқийдир»номли ижодий кўргазмаси очилди.Кўргазма санъат мухлисларига, ёшларга манзур бўлмоқда

Либослар намойиши

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида 7 октябрь – Халқаро пахта кунига бағишлаб ўтказилган тадбирлар, жумладан, тақдимотларда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабининг Либослар дизайнери  бўлими ўз коллекцияларини намойиш этди.

Тегишли вазифалар бажарилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 8-сонли баёнининг 34.2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда. Жумладан, Бадиий академиянинг Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида  вилоятдаги «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича тўгарак раҳбарлари […]

Устоз ва шогирдлар пленэри

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан рассомлар ва Чирчиқ шаҳар “Кимёгарлар” маданият саройи қошидаги “Гулкам” ҳаваскор рассомлар ижодий гуруҳининг  “устоз ва шогирд” анъанаси асосида Хожикент тоғларида пленэри ташкил қилинди. Пленэрда ЎзБИУ аъзолари Ашурмат Мамасолиев, Турсунбай Жуманов, Елена Лабецкая ҳамда  “Гулкам” ижодий гуруҳи аъзолари, ҳаваскор рассомлар Венера Хайрулина, Ольга Хоречко, Камолиддин Беҳзод номидаги […]

Тайинлов!

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Туйчиева Ася Михайловна Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. А.Туйчиева 1983 йил 24 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда  Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. А.Туйчиева 2000-2022  йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги (аввалги “Ўзбеккино” Миллий агентлиги) да, Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, […]

Графикачи рассомлар кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академияси Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида  Бадиий академия ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси стажёри Дилбек Тўхтақулов ва ёш графикачи рассомларнинг “Графика санъати” номли  гуруҳ  кўргазмаси очилди. Кўргазмада истеъдодли рассом Д.Тўхтақулов ва шогирдларининг  графика асарлари ўрин олди. Кўргазмада иштирок этаётган устоз ва шогирдлар ўз ишларида графика санъатининг  қоғоз, қалам, туш, перо, маркер, линиолиум, […]

Бошқарув кенгаши мажлиси бўлиб ўтди

5 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясида Бадиий академия Бошқарув кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳамда Бадиий академия ҳақиқий аъзолари иштирок этди.Мажлис кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 957-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзолигига номзодларни Бошқарув кенгашида […]

Элчи ташрифи

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур Грузиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди. Ўзаро мулоқотда меҳмонга  Бадиий академиянинг мақсад, вазифалари ва фаолияти тўғрисида маълумот берилди.  Ҳамкорликга оид  таклифлар муҳокама қилинди. Жумладан, шу йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналесида Грузия рассомларининг иштироки борасида фикр алмашилди.

Эртошда пленэр

1-2 октябрь кунлари  Ангреннинг Эртош қишлоғида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари –  Камилла Галицкая (Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқитувчиси) ва Абдурахим  Уралов (Ангрен 10-сонли БМСМ  ўқитувчиси) пленэрда бўлишди ва ушбу тоғ қишлоғининг олтин куздаги гўзаллигини матога рангин бўёқларда муҳрлашди.

«Истеъдодлар камалаги» кўрик-танлови ғолиблари аниқланди.

Давлатимиз раҳбарининг  2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”   ПҚ-112-сон Қарорига  4-илова, 20-банди ижроси доирасида шу йил  29-30 сентябрь кунлари Сирдарё вилоятида имконияти чекланган ёш ижодкорлар ўртасида «Истеъдодлар камалаги»  кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди ва  ғолиблар тақдирланди.Маданият вазирлиги ташаббуси билан Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ёзувчилар […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.