loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

АНОНС!

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими аъзоларининг Эртош қишлоғига уюштирган  ижодий сафарига бағишланган ҳисобот кўргазмасининг очилиш маросимга таклиф этамиз! Кўргазма шу йил 17 сентябрь куни соат 10:00 да  ЎзБИУ Андижон вилоят бўлими галереясида очилади.Манзил: Андижон шаҳри, Aбдурауф Фитрат кўчаси, 256-уй (Aндижон Жомъе меморий мажмуаси ҳудудида)

АНОНС!

Владимир Шокодьконинг «Менинг мўмиём. Изловчи эсдаликлар» деб номланган китобининг тақдимот маросимига таклиф этамиз. Тақдимот маросими шу йил 16 сентябрь куни соат 18:00 да  Ўзбекистон Бадиий  ижодкорлар уюшмасининг Анжуманлар зали (Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар зали)да бўлиб ўтади.Муаллифга Россия ёзувчилар уюшмаси котиби Валерий Киселёв ва Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Мажидов вакиллик қилади.   Мурожаат учун […]

АНОНС!

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Бадиий академиясининг кумуш медали соҳиби Эркин Нурманов ўз шахсий кўргазмасини тақдим этади.»Она юртни куйлаган мусаввир» номли ушбу кўргазманинг очилиш маросими 9 сентябрь куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.

Биринчи қўнғироқ ва мустақиллик дарслари

5 сентябрь куни юртимиздаги барча таълим муассасаларида биринчи қўнғироқ садолари остида янги ўқув йили бошланди.Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида ҳам 2022/2023  ўқув йилига биринчи қўнғироқ янгради. 5 сентябрда юртимиздаги барча таълим муассасаларида бўлгани сингари  Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби (РИДМ)да ҳам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Билимлар куни” […]

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда “Музейлар ҳафталиги” муносабати билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат ва дизайн факультети талабаси Янгилжон Сабурованинг “Мустақиллик менинг нигоҳимда!” мавзусидаги ижодий ишлар кўргазмасига марҳамат! Кўргазманинг очилиш маросими: 5-сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Давлат санъат музейида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ […]

Мустақилликга бағишланди

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб «Янги Ўзбекистонда эл азиз,инсон азиз!» бош ғояси асосида «Ўзбекистон – мустақил диёр!» номли кўргазмаси очилди. Кўргазманинг очилиш маросимида Наманган вилоят  ҳокимлиги мутасаддилари, Наманган вилоят журналистлар уюшмаси аъзолари, рассомлар ва санъатсевар меҳмонлар қатнашдилар. Кўргазмада […]

Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур Чехия Республикасининг  Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси  Вацлав Йелекнинг  таклифига биноан шу кунларда Чехияда  ташрифда бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлгани муносабати билан маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, тасвирий санъат соҳасида  ижодий ҳамкорлик лойиҳаларини янги поғонага кўтаришдан иборат. Ташриф илк кунида Прагадаги […]

«Инсон ва табиат»

Бугун, 30 август куни Ўзбекистон давлат табиат музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Чоршанби Шамсиевнинг мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган шу номли шахсий кўргазмаси очилди. Кўргазмадаги 60 га яқин рангтасвир ва графика асарлар алоҳида мавзуга эга бўлиб, уларда рассомнинг кечинмалари, ҳис-туйғулари, дунёқараши мужассам. Рассом наздида бизни ўраб турган олам бир-бирига ўхшамас ранг ва шакллардан иборат. […]

Истиқлол манзаралари

30 август куни Тошкент фотосуратлар уйида  “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган бош ғоя асосида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига бағишланган фотокўргазма очилди. Кўргазма экспозициясида 100 га яқин фотоасарлар намойиш этилмоқда. Кўргазма экспозициясида мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли жабҳаларида қўлга киритилган ютуқлар, мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари, халқимизнинг фаровон ҳаёти, унинг ижодкор руҳияти […]

Шавкат Мирзиёев: Султон Жалолиддин ҳамиша юртимизни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш, унга фарзандлик меҳри, иймон-эътиқод билан хизмат қилишнинг ўчмас тимсоли бўлиб қолади

29 август куни Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлди. Маросимга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳайкални очди. Давлат мадҳияси янгради. Мамлакатимиз раҳбари ўз нутқида саркарданинг шахсияти, тарихда тутган ўрнини алоҳида эътироф этди. – Жалолиддин Мангуберди эл-юрт истиқлоли учун курашган, шу йўлда азиз жонини қурбон қилган […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.