preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Рассомлик маҳорат устахоналари фаолият бошлайди

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Рассомлик маҳорат устахоналари (Рассомчилик олий курслари) ўз фаолиятини бошлайди. Ушбу маҳорат устахоналарини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўрсатиб ўтилган. Ташкил этилаётган Маҳорат устахоналари олдига тасвирий ва амалий санъат соҳасида миллий меросни […]

Шакллар қофияси

И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Қорақалпоғистон халқ рассоми Женис Лепесов таваллудининг 75 йиллик юбилейи муносабати билан рассомнинг “Шакллар қофияси” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада ижодкорнинг музей ҳамда шахсий фондида сақланаётган 50 дан ортиқ асарлари ўрин эгаллади. Ж.Лепесов 5 та муҳим ташаббус чора-тадбирлари асосида ўтказиб келинаётган “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси […]

Дўстлик жамиятлари: кеча ва бугун

Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида                        “Дўстлик жамиятлари: кеча ва бугун” мавзусида фотокўргазма очилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5876-сонли Фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 21-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси […]

Атоқли рассом Хаким Мирзахмедов вафот этди

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом, фахрли устоз, тажрибали мутахассис Хаким Каримович Мирзахмедов 70 ёшда оламдан ўтди. Ҳаким Каримович 1982 йилда В.Суриков номли Москва рассомлик институтини тамомлаб, шу йилдан буён П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида таълим бериш билан бир қаторда, бир неча илмий ишлар устида иш олиб борди. Ўқувчиларнинг амалий машғулотларини янада такомиллаштириш […]

Онлайн танлов ғолиблари маълум бўлди

Аввал хабар қилинганидек, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус чора-тадбирлари ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси доирасида “Уйда қолинг ва ижод қилинг” шиори остида онлайн-танлов эълон қилинган эди. Келажагимиз эгаларини тасвирий ва амалий санъат оламига қизиқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, янги иқтидорларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  шу […]

8 ноябрь – Мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни

ТАБРИК #раҳматшифокорларга#спасибоврачам Биз тиббиёт ходимлари тимсолида халқ саломатлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўрамиз. Дарҳақиқат, инсон ҳаётига дахлдор бўлган ўта маъсулиятли касбни зиммасига олган, бу йўлда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносибдир. Буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино бобомизнинг муносиб ворислари сифатида […]

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига

Қадрли дўстлар!   Аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган сиз, азизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан мамнунман. Халқимиз сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар деб билади ва машаққатли […]

Илмий Кенгашнинг илк семинари

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг жорий йил 9 июлдаги 282/2-сон қарори асосида Бадиий академия тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий Кенгаш тузилган ва унга “Тасвирий ва амалий безак санъати” ҳамда “Санъат назарияси ва тарихи” (санъатшунослик фанлари) ихтисосликлари бўйича диссертациялар ҳимоясини […]

Ҳаттотлик санъати: бардавом анъаналар

Ғанижон Қосимов ўзбек миллий ҳаттотлик санъатида Андижон мактаби анъаналарининг қайта тикланишига муносиб ҳисса қўшган дарға ҳаттотлардан бири саналади. Бугунги кунда вилоят тарихи ва маданияти музейида бўлим мудири вазифасида фаолият юритиб келаётган Ғ. Қосимов ҳаттотлик санъати сирларини Андижон давлат университети ўқитувчиси Муҳаммаджон Абдураҳмоновдан ўрганган. Ўз фаолиятини китобот санъатидан бошлаган. Араб алифбосини ўрганувчиларга мўлжалланган, ”Андижон” нашриётида чоп […]

Малака ошириш дарслари

4 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида А.Авлоний номидаги малака ошириш институти билан ҳамкорликда навбатдаги малака ошириш дарси бўлиб ўтди. “Композиция дарсларида ўқувчиларнинг бадиий тафаккурини ошириш ва уларни ижодга йўналтириш” фани бўйича ташкил қилинган ушбу машғулотни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нуридинов олиб борди. Машғулотда […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.