loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Тегишли вазифалар ижроси таъминланмоқда

         2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган тегишли вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан жорий 2019 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида салмоқли ишлар амалга оширилди.           Жумладан, тарихий ва […]

Япониялик фоторассомнинг шахсий кўргазмаси

27 октябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройининг катта залида япониялик фоторассом Миро Итонинг «Нара – қалб манзили» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.Фотосанъатининг барча мухлисларини ушбу кўргазмага таклиф қиламиз.Маълумот учун телефонлар: 71 256-35-56, 71 252-30-88

Хитой рангтасвири

23 октябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан Хитой рассомларининг “Ипак йўлининг қудрати: ажойиб Хитой” номли Дальян Бадиий академияси Хитой рассомлар уюшмаси аъзоларининг анъанавий рангтасвир кўргазмаси очилди. Мазкур кўргазма  Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги, Россия рассомлари уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Дальян жамоат маданият маркази, Дальян рассомлик академияси, Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик […]

Ҳинд халқининг буюк фарзандига бағишланган кўргазма

22 октябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент фотосуратлар уйи ҳамкорлигида дунёга машҳур ҳинд давлат арбоби Махатма Ганди таваллудининг 150 йиллигига бағишланган “Менинг ҳаётим – менинг хабарларим” номли фотокўргазма очилди. 76 та фотосурат ўрин олган мазкур кўргазма 25 Октябрга қадар давом этади. Кўргазмага қўйилган фотосуратларда дунёга Махатма Ганди номи билан […]

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ҳақида

Мамлакатимизнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари қай тартибда ташкил этилади? Уларни тузиш ва тегишли округларга бириктириш қандай амалга оширилади? Жорий йилнинг 22 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида шу каби масалалар ўртага ташланди. Йиғилишда МСК аъзолари, ОАВ ва сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, Сайлов кодексининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг […]

“Тасвирий санъат” тўгараги ташкил этилди

Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. 5 та энг муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Бадиий академияси Kaмолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва […]

Ўзбек рассомлари Хитой Халқ Республикасига боради

Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳридаги Хитой  адабий-бадиий санъат  жамоалари ассоциацияси, Ханчжоу рассомлар уюшмаси, Ханчжоу рассомлар  академияси  таклифига  мувофиқ   Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов бошчилигида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига  аъзо  рассомлар  делегацияси  шу йилнинг 29 октябрь – 5 ноябрь кунлари  мазкур давлатда хизмат сафарида бўлади. Ўзбек рассомлари делегациясининг Хитой Халқ Республикасига  ташрифи кунларида  “Бир макон, бир […]

Ўзбек фоторассомининг Испаниядаги шахсий кўргазмаси

Шу йилнинг 16 октябрида Испаниянинг Толедо шаҳридаги Кастилия Ла Манча университетида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Буюк Ипак Йўли марказида” номли тақдимот доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли фоторассом Ҳусниддин Атонинг шахсий фотокўргазмаси очилди. Тадбир очилишида Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчилари – Ўткир Бурҳонов ҳамда Лола Шарапова юртимиз маданияти, тарихи, анъаналари ҳақида, шунингдек, ушбу икки […]

Гўзалликга ошуфта қалб нафосати

Тупроқ, сув ва олов … Табиатнинг одатий унсурлари бўлмиш бу неъматларга ижодкорона ёндашувдан, инсон қўлининг қайноқ тафтидан, ёғоч чархининг узлуксиз ҳаракати-ю, чин маънода машаққатли меҳнат жараёнида кулолчиликнинг бебаҳо асарлари яратилади. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Амалий санъат факультети, Бадиий кулолчилик йўналиши талабалари ҳам, шарқона анъаналарни ўзида мужассамлаштирган, ўзига хос кулолчилик мактаби асосида […]

“Маънавият фестивали”да ёш рассомлар ҳам фаол иштирок этди

18 октябрда бўлиб ўтган фестиваль Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан Наманган вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими, маданият бошқармалари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бадиий ижодкорлар уюшмаси, олий таълим муассасалари ва бошқа бир қатор давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.