loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

«Leo-Impact Consulting» компанияси мутахассислари Андижонда

Маълумки, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) томонидан юртимизда кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Айниқса «Ўзбекистон ҳудудларида иқтисодий ислоҳотлар ва барқарор иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш» лойиҳаси ўзининг кенг қамровлилиги билан алоҳида ўринга эга саналади. Жорий йилнинг 10 март куни лойиҳа доирасида «Leo-Impact Consulting» компанияси мутахассислари Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлимига ташриф буюрдилар. Ушбу ташрифнинг асосий […]

Қўшма йиғилишга таклиф этамиз!

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба yюшмаси Республика кенгаши ўртасида соҳа ходимларини ижтимоий иқтисодий, маънавий-маърифий ва хуқуқий интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви тузилган бўлиб, унга мувофиқ қатор ишлар амалга оширилган. Шу йилнинг 14 март куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясида мазкур Тармоқ келишувининг 2021 […]

Профессор сабоғи

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Китоб графикаси ва миниатюра кафедраси профессори Аслиддин Калонов Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида тасвирий санъатга ошно талабаларга акварелда ишлаш бўйича маҳорат дарси ўтди. Рассом акварелда ишлаш техникаси бўйича керакли маълумотлар берди, чизиб кўрсатди.Маҳорат сабоғи талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Мастер-класс чоғида яратилган асар […]

АНОНС!

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, бадиий кулол Фания Деденёва «Гўзаллик тимсоли» номли шахсий кўргазмасини тақдим этади. Кўргазманинг очилиш маросими 17 март куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.

Ўқитувчи ва ўқувчилар ижоди

Бугун, 11 март куни Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида реклама ва графика йўналиши ўқитувчиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Гўзал Сагдуллаева ҳамда 10-синф ўқувчиларининг ижодий ишлари кўргазмаси очилди. Кўргазмада ижодкорларнинг 120 дан ортиқ сараланган асарлари намойиш этилмоқда.

Юртимда баҳор!

Бугун, 11 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг мусиқа бўлими ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан «Юртимда баҳор!» номли концерт ташкил этилди. Кўҳна ва навқирон Бухоро шаҳри марказида жойлашган “Минор” савдо мажмуаси залида тақдим этилган ушбу концерт дастурида миллий куй-қўшиқлар ансамбль бўлиб ҳамда якка тартибда куйланди.

O’zbekiston va Hindiston: hamkorlik mustahkamlanmoqda.

Bugun, 11-mart kuni Navoiy viloyat tarixi va madaniyati davlat muzeyi, Navoiy viloyat hokimligi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi hamda Hindiston elchixonasi hamkorligida “Hindistonning yozma merosi; hind-islom hattotlik sanʼati” nomli koʻrgazmaga start berildi. Mazkur koʻrgazmada 50 dan ortiq hind madaniy merosi yodgorliklari hisoblangan hind – islom sanʼati namunalari koʻrgazmaga qoʻyildi.  Shuningdek, Hindiston madaniy aloqalar kengashi prezidenti Janob Vinay Sahasrabuddhe, […]

Илмий-методик кенгаши йиғилиши

9 март куни Ўзбекистон Бадиий академиянинг анжуманлар залида Илмий-методик кенгашининг 1-сонли йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бадиий академия раисининг 2021 йил 18 февралдаги И-17-сон буйруғи билан Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда […]

ДИҚҚАТ, ЁШ ИЖОДКОРЛАР ТАНЛОВИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарорига асосан таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Ранглар жилосида – она диёр” расмлар танлови эълон қилинади. Танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар тасвирий санъат йўналиши (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) бўйича яратилган ижодий ишлари билан иштирок этиши мумкин. Танлов […]

Фахрий устоз тақдирланди

7 март куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида баҳор айёми ва 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан мактаб педагог ва ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб директори Масъуддин Салоҳиддинов сўзга чиқиб, педагог ва ўқитувчи аёллларни байрам билан табриклади. Айтиб ўтилганидек, Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ, жамият ва давлат ҳаётида […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.