loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Фахрий аъзоларга эътибор..

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ходимлари таниқли график рассом Леонид Маркин хонадонига ташриф буюрдилар. Уюшма аьзоси, график рассом Л.Маркин 87 ёшни қарши олди.  У ҳамон тетик ва ғайратга тўла  ижодкор. Рассом билан қизғин суҳбат бўлди.  У ўзининг ҳаетий ва ижодий йўли ҳақида сўзлаб берди. Яратган асарлари ва ижодий режалари  билан таништирди.  Л.Маркин ижодига мансуб плакатлар тўплами […]

Xurliman – etakchilar orasida

Qoraqalpog‘iston Respublikasi ixtisoslashtirilgan san’at maktab-internatining 10-sinf o‘quvchisi Begmanova Xurliman Qoraqalpog‘iston Respublikasi Turizm va sport bosh boshqarmasi tomonidan 2022 yil 22 mart kuni sportning Shotakan karate-do turi bo‘yicha o‘tkazilgan Qoraqalpog‘iston chempionatida 14-15 yosh, -50 kg vazn toifasida 3-o‘rinni, 30 mart kuni O‘zbekiston Yoshlar ishlari agentligi Qoraqalpog‘iston Respublikasi boshqarmasi tomonidan yoshlarning bo‘sh vaqtini mazmunli o‘tkazish maqsadida tashkil […]

Рассом ҳайкали яратилмоқда

Жорий йилда Ўзбекистон халқ рассоми, ижодида Шарқ миниатюраси анъаналарини давом эттириб, миллий мусаввирлик мактабини яратган, ўзбек тасвирий санъати ривожига улкан ҳисса қўшган профессор Чингиз Аҳмаров таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланади. Шу  муносабат билан Бадиий академия томонидан Ч.Аҳмаров хотирасини абадийлаштириш мақсадида рассомнинг ҳайкали лойиҳасини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилинган эди.Бугун, 6 апрель куни  Марказий кўргазмалар […]

Фотиманинг ютуғи

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати  ўқувчиси Фотима Холбобоева Чехияда бўлиб ўтган  “Лидице – 2021” болалар тасвирий санъатининг 49-халқаро кўргазмасида қатнашгани учун тақдирланди. Чехия Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб ўтган тантанали тадбирда фавқулодда ва мухтор элчи Вацлав Йилек  Ўзбекистон Бадиий академияси бош илмий котиби Феруза Обиджонова иштирокида Фотима Холбобоевага мазкур халқаро кўргазма фахрий ёрлиғи ҳамда […]

Элчи Бадиий академияга ташриф буюрди

Ўзбекистон Бадиий академиясида Чехиянинг мамлакатимиздаги  фавқулодда ва мухтор элчиси Вацлав Йилек ҳамда Бадиий академия раиси Акмал Нур ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Таъкидлаш ўринлики, Чехия билан тасвирий санъат соҳасида алоқалар ривожланиб

Муҳсин Қодиров таваллудига бағишланди

30 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Муҳсин Қодиров таваллудининг 90 йиллигига

Гроднога ташриф

Жорий йилнинг 17-24 март кунлари “Таклиф этилган профессор” дастури асосида ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти мутахассислари –

Уюшманинг янги аъзолари кўргазмага чорлайди

Чирчиқ  шаҳридаги “Кимёгарлар» маданият саройида  Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси  Тошкент вилояти бўлимига 2021 йилда аъзо бўлган рассомлар –  Ўрмонов Бакирбой (Бўстонлиқ тумани), Хуршида Алиева (Охангарон тумани), Абдураҳим Ўралов (Ангрен шаҳри)

Мехрибан Санкт-Петербургда ўқийди

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 11-синф ўқувчиси Бердимуратова Мехрибан Махсетбаевна Федерал давлатлар бюджет олий таълим муассасаси – Санкт-Петербург давлат саноат ва дизайн университетининг «Графика» таълим йўналиши бўйича ижодий имтиҳонидан муваффақиятли ўтди.М.Бердимуратова университет томонидан Россия Федерациясида хорижий фуқаролар учун таълим олиш учун квота олган ҳолда 54.05.03 «Графика» йўналиши бўйича талабаликка тавсия қилинди.  

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.