loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

ДИҚҚАТ, матбуот анжумани!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли Фармони билан тасдиқланган 2-илованинг 275-бандида Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини халқаро даражада оммалаштириш мақсадида Замонавий санъат биенналесини ташкил этиш  белгиланган. Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармонидаги тегишли вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бу йил октябрь ойида пойтахтимизда “Рассом ва жамият. Келажак […]

Табриклаймиз!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил 10 февралда қабул қилинган қонунга асосан Ўзбекистонда 30 июль санаси «Халқлар дўстлиги куни» сифатида кенг нишонланмоқда. Шунингдек, Президент ташаббуси билан мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳити мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий жисмоний ва юридик шахсларнинг фидойи меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 […]

“Qo`qon shamoli” nomli ko`rgazma

O`zbekiston Badiiy akademiyasi Ikuo Xirayama Xalqaro madaniyat karvon saroyining katta zalida rassomlar Muhammad Fozili va Murod Fozillarning “Qo`qon shamoli” nomli ko`rgazmasi ochildi. Ko`rgazmada aka – uka rassomlarning 50 ta ishlari namoyish qilinmoqdа.  Eng qiziqarlisi, ko`rgazmadan aka – ukalarning birgalikda ishlagan asarlari joy oldi. Murod Fozil – 1957 yil 4 oktyabrda Andijon viloyatining Paxtaobod shahrida tug`ilgan.1979 […]

Дўстлик байрами

2 август куни Жиззах шаҳридаги Ўрда сайилгоҳида 30 июль- «Халқлар дўстлиги куни»га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбир “Дўстлик фестивали”ни ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 21 июлдаги 02-РА 1-8729-сон топшириғи ва Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 68-Баёни ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Байрам тадбирида Жиззах вилояти рассомлари томонидан яратилган турли рангтасвир ишлари ҳамда […]

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Халқимизнинг улкан жасорати ва матонати билан 1991 йил 31 августда қўлга киритилган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги кўп минг йиллик тарихимиздаги ҳеч қачон унутилмайдиган, қадр-қиммати ва аҳамияти йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган буюк тарихий воқеадир. Айнан миллий мустақиллик эл-юртимиз учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик […]

2022 йилги Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги 691-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан тузилган Эксперт гуруҳи томонидан жорий йилнинг 10-25 июль кунлари соҳа бўйича давлат олий таълим муассасаларининг жами 30 нафар талабгорлар йиғма жилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш ҳақидаги тавсияномалар кўриб чиқилди. […]

Академик рассом билан учрашув

Пойтахтимиздаги Замонавий санъат марказида Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Баҳодир Жалол билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Асосан ёшлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалол «Moдернизм деворий суратлари: маҳобатли санъат ва замонавий ландшафт» мавзусида маъруза қилди. Таъкидланганидек, маҳобатли санъат шаҳар маданий маконини шакллантиришда асосий воситалардан бири ҳисобланади. Mодернизмга хос деворий суратлар ўзининг гўзаллиги билан […]

Ижодкор ва мураббий

Таниқли рангтасвирчи рассом, ардоқли устоз мураббий Журъат Раҳмонов 70 ёшни қаршилади. Шундай инсонлар борки, умр бўйи эзгулик ва комилликка интилиб яшайдилар, ақл-заковати билан маънавият, илму-маърифат йўлида фидойилик кўрсатиб, инсон закосининг олмос қирраларини кашф этиб, юрт назарига тушадилар. Иқтидори, салоҳияти туфайли бадиий ижод билан шуғулланиб, гўзал санъат асарлари яратиб, қалбларни ром этадилар, элга сидқидилдан хизмат қилишни […]

Ижодий учрашув

Ўзбекистон Бадиий академиясида юртимизнинг таниқли кинорежиссёр ва сценарийчиси Зулфиқор Мусоқов билан ижодий учрашув ўтказиш режалаштирилмоқда. Зулфиқор Мусоқов ўзининг “Абдуллажон”, “Бомба”, “Яратганга шукур”, “Кичкина табиб”, “Ойижон”, “Осмондаги болалар – 1-2”, “Ватан”, “Қўрғошин”, “Қовун”, “Хазонрезги”, “Новда”, “Дадам бетоб” каби фильмлари ва “Аёл зоти” телесериали билан мухлислар қалбидан чуқур жой олган. Ижодкор фильмлари халқчиллиги билан ажралиб туради. Режиссёрнинг […]

Миллий қадриятлар фестивали

26 июль куни Нурота туманидаги «Чашма» тарихий-меъморий мажмуаси зиёратгоҳида «Сўзана ва кашта» миллий ҳунармандчилик санъати фестивали қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Ушбу фестивалда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Навоий ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати жамоаси ҳам ўзининг тасвирий санъат ва кулолчилик кўргазмаси намуналари билан иштирок этди. Тадбир давомида мактаб интернати мутахассис ўқитувчиси С.Истамтошев вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ва […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.