loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Самарқандда халқаро симпозиум

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри ҳайкалтарошлар халқаро симпозиумига мезбонлик қилади. Ушбу халқаро тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йил август ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба ташкил этилаётган ушбу анжуманда 10 га яқин хорижий давлатлар ҳайкалтарошлари иштирок этиши кутилмоқда. […]

Аттестация бўлиб ўтади

22 июль куни соат 16:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясида Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) стажёр-тадқиқотчилари 1-ярим йиллик аттестациядан ўтказилади. Аттестация “Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) тўғрисидаги Низом»га, Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғига асосан ташкил этилаяпти.

Бўлажак мусаввирлар имтиҳони

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида жорий йил 19 -21июль кунлари 2022/2023 ўқув йили учун 1-, 5-синфларга касбий ижодий синов имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтди.                                                      […]

Тайинлов

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи асосида Жавлиев Ойбек Нуриддинович жорий йил 20 июлдан Бадиий академия тизимидаги Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори лавозимига уч ойлик синов муддати билан тайинланди. О.Жавлиев 1987 йилда Шеробод туманида туғилган. 2009 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда мазкур таълим […]

Ижодий имтиҳон

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 19 июль куни 5-синф ўқувчилари учун касбий ижодий синов имтиҳонлари ўтказилди.Имтиҳон натижалари 20 июль куни эълон қилинди.

Ижодда реализм анъаналари

Наманган вилояти тасвирий санъати ривожига ҳамда ёш рассомларнинг бадиий эстетик тарбиясида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилояти  бўлими раиси Комилжон Қамбаров ижоди ва педагогик фаолиятининг ўзига хос салмоқли таъсири бор. Вилоятдан етишиб чиққан етук рассомлар сафини иқтидорли ёшлар билан кенгайтириш мақсадида кўплаб ёш рассомларнинг шахсий кўргазмаларини ташкил қилиб келади. Устоз вилоятдаги санъатга ихтисослашган барча ўқув […]

«Бизнинг мерос» туркумидан янги кўргазма

АНОНС! Шу йил 22 июль куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Бизнинг мерос”. Ўзбекистон санъати усталари» туркумида 2022 йилдаги юбилярларимиз – Юрий Зорькин (1932-2015), Эмануэль Калонтаров (1932-1984), Юрий Талдикин (1932-2002) кўргазмаси очилади.

Академик маъруза ўқийди

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Баҳодир Жалолдан «Moдернизм деворий суратлари: маҳобатли санъат ва замонавий ландшафт » мавзусида маъруза тингланг. Маҳобатли санъат шаҳар маданий маконини шакллантиришда асосий воситалардан бири ҳисобланади. Mодренизмга хос деворий суратлар ўзининг гўзаллиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон халқ рассоми, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, «Маҳобатли рангтасвир» кафедраси профессори Баҳодир Жалолнинг маърузасида […]

Санъат фидойиларини етиштирадиган муассаса

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти  қарийб 25 йилдан юртимизда санъат фидоийларини етиштириб келмоқда. Муассаса  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 23 январдаги “Ўзбекистон Бадиий Академиясини ташкил этиш ҳақида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги қарорига асосан ташкил этилган.  Юртимиз азалдан буюк ижодкорлар юрти сифатида барчага маълум. Шарқ […]

Ўзбекистон янги санъат тарихидан илҳомланиб

Бугун, 19 июль куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси Рўзихон Жалилованинг “Ўзбекистон янги санъат тарихидан илҳомланиб” деб номланган шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Кўргазмада рассомнинг 50 га яқин рангтасвир асарлари тақдим этилди. Р.Жалилова кўп йиллардан буён педгоглик фаолиятини олиб бориш билан бир вақтда рангтасвир соҳасида ҳам фаол ишлаб келмоқда. Унинг картиналарида […]

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.